O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Sirdaryo viloyati Guliston shahrida barpo etilgan beshta 5 qavatli uy foydalanishga topshirildi.

Konstitutsiyamiz qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Asakadagi «GM Uzbekistan» aksiyadorlik jamiyatida O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti, mamlakatimiz avtomobilsozlik sanoati asoschisi Islom Karimovning yodgorlik majmuasi ochildi.

2018 yil 1 yanvardan UzCard banklararo to‘lov tizimi tomonidan «DUET» kartalar orqali pul o‘tkazmalari to‘xtatiladi.

1 dekabr. Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida»gi qarori e`lon qilindi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 15 noyabr kuni mamlakatimizda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasida belgilangan vazifalar ijrosi, bu borada mavjud muammolar va ularni hal etish masalalariga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi.

«Жамият ва мен» танловига марҳамат!

Jamiyat
Noyabr15/ 2015

Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди республикадаги босма ва интернет нашрлар, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари учун «Жамият ва мен» танловини эълон қилади.

Танловга жамият учун муҳим аҳамиятга эга, мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маърифий-маданий, ҳуқуқий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши, жамиятнинг фаол аъзолари ташаббусларини бирлаштириш, ННТ, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, ОАВ ва давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ижтимоий шериклик ҳамда жамоатчилик назаротини кучайтиришга қаратилган ижодий ишлар махсус йўналишлар бўйича қабул қилинади.

Танлов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг молиявий кўмагида ўтказилади.

Танлов йўналишлари:

– ижтимоий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– иқтисодий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– тарихий ва маданий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– сиёсий мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– илмий-техник мавзуда ёритилган энг яхши материал;

– спорт мавзусида ёритилган энг яхши материал;

– ижтимоий шериклик мавзусида ёритилган энг яхши материал;

– жамоатчилик назорати мавзусида ёритилган энг яхши материал.

Махсус номинациялар:

– «Ўз даврининг қаҳрамони» мавзусида энг яхши мақола;

– «Янги авлод» мавзусидаги энг яхши мақола.

Танловни ўтказиш шартлари ва тартиби

Танловга тақдим этиладиган материаллар 2015 йил 1 январдан 1 декабригача босма нашрларда чоп этилган бўлиши керак. Улар юксак касбий даража билан ажралиб туриши ва қуйидагилардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ:

  • тақдим этилган мавзуга мувофиқлик;
  • мавзуни ёритишда асослилик ва ўзига хослик;
  • материалнинг мазмундорлиги ва тушунарлилиги;
  • аниқ ва ишончли маълумот.

Танловда иштирок этиш учун аризалар мазкур эълон чоп этилган вақтдан бошлаб 4 декабрга қадар Тошкент шаҳри 100129, А.Навоий кўчаси 30-уй, 2-қават, 45-хонада қабул қилинади. Мурожаат учун телефон: (0-371) 244-14-28

Ҳар бир номинация бўйича танлов ғолиблари махсус диплом ва ноутбук билан тақдирланади.

Танловга юборилган материаллар қайтарилмайди, улар учун тақриз ёзилмайди ва ҳақ тўланмайди.

Teglar:

Foydali havolalar