O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Sirdaryo viloyati Guliston shahrida barpo etilgan beshta 5 qavatli uy foydalanishga topshirildi.

Konstitutsiyamiz qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Asakadagi «GM Uzbekistan» aksiyadorlik jamiyatida O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti, mamlakatimiz avtomobilsozlik sanoati asoschisi Islom Karimovning yodgorlik majmuasi ochildi.

2018 yil 1 yanvardan UzCard banklararo to‘lov tizimi tomonidan «DUET» kartalar orqali pul o‘tkazmalari to‘xtatiladi.

1 dekabr. Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida»gi qarori e`lon qilindi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 15 noyabr kuni mamlakatimizda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasida belgilangan vazifalar ijrosi, bu borada mavjud muammolar va ularni hal etish masalalariga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi.

«ЖИЗЗАХ ЭЛИ ОРИЯТЛИ, FУРУРИ БАЛАНД ХАЛҚ»

5
Jamiyat
Avgust15/ 2015

Мустақиллигимизнинг 24 йиллигига

Саноат ривожи янги

марраларга бошлайди

Мустақиллик йилларида босқичма-босқич ўтказилган бозор ислоҳотлари аҳоли фаровонлигини оширди. Бу вилоятдаги энг чекка ҳудудда, ҳар бир хонадонда ҳам яққол бўй кўрсатмоқда. Кейинги йилларда Жиззах иқтисодиётида саноатнинг улуши сезиларли даражада ўсгани аҳоли турмуш сифатини кўтариб, даромадларини кўпайтирмоқда. Айни кунда вилоятда фаолият олиб бораётган 1540 та саноат корхонасида қишлоқ хўжалиги, кимё, машинасозлик, қурилиш ва табиий ресурсларни қайта ишлаш ҳамда истеъмол моллари ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Уларнинг 16 таси йирик, 1524 таси кичик корхона ва микрофирмалардир.

Ўзбекистон Республикаси ­Прези­дентининг 2013 йил 18 мартдаги «Жиззах» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида»ги Фармони вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта воқеа бўлди. Боиси ушбу Фармон асосида «Жиззах» махсус индустриал зонасида замонавий, юксак технологияли ва йирик инновацион лойиҳалар амалга оширилмоқда. Жумладан, мазкур ҳудуд негизида ишга туширилган «Жиззах пластекс» қўшма корхонаси мамлакатимиздаги йирик ишлаб чиқариш мажмуаларидан  бири бўлиб, айни пайтда бу ерда 8 юздан ортиқ киши меҳнат қилмоқда. Лойиҳа қиймати 47 миллион доллар бўлган корхонада 8,5 минг тонна калава ип ва 4 минг тонна мато ишлаб чиқарилмоқда. Маҳсулотларнинг асосий қисми Жанубий-марказий Осиё, Европа ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилинаяпти.

«Жиззах» махсус индустриал зонасида жорий йилнинг ўзида бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилганини алоҳида айтиб ўтиш мумкин. Жумладан, «Ёрқин чироқлар» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги қўшма корхона истеъмолчиларга тежамкор электр лампалар етказиб бермоқда. «Жуита Гулшана инвест» масъулияти чекланган жамияти тикув машиналари, «Мастер билдинг продукт» қўшма корхонаси иссиқ ва совуқ сув учун мўлжалланган етти ўлчамдаги пластмасса қувурлари ишлаб чиқармоқда.  «Мастер скрен систем» қўшма корхонасида эса ўн турдаги бурама мих тайёрланиб, экспорт қилинмоқда.

 КИЧИК БИЗНЕСНИНГ

КАТТА ИМКОНИЯТЛАРИ

Истиқлол одамларни ишбилармон қилди. Бу юртимизда   кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга муҳим пойдевор бўлди. Айнан ушбу тармоқнинг ривожланиши учун яратиб берилаётган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар вилоятда кичик бизнес ривожида ижобий роль ўйнамоқда. Буни кичик безнеснинг вилоят иқтисодиётидаги улуши саноат соҳасида  41,9, қишлоқ хўжалигида 100, қурилишда 92,6, пуллик хизмат кўрсатишда 43, юк ташиш соҳасида 89,4, инвеститциялар ҳажмида  44,9, йўловчи ташиш соҳасида 93,7 фоизни ташкил этаёт­гани мисолида ҳам айтиш мумкин. Бу эса жиззахликлар хонадонига барака киритиб, фаровон ҳаётини таъминламоқда. Узоқни яқин қилиб, кўплаб қулайликлар яратмоқда. Энг асосийси, куч-ғайрати жўш ураётган минг-минг­лаб ёшлар ўз даромад манбаларига эга бўлаётир.

Инсон Қадри баланд

Аҳоли саломатлигини таъминлаш ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ажралмас қисми саналади. Шу боис ҳам вилоятда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Давлат дастурлари доирасида вилоятнинг шаҳар ва туманларида йилдан-йилга янги шифохоналар қад ростлаяпти. Улардаги шарт-шароитлар, замонавий тиббий жиҳозлар сифатли тиббий хизматни ташкил этиш имконини бермоқда.

Аҳоли саломатлигини таъминлашда вилоятдаги 55 та шифохона, 253 та поликлиника ва қишлоқ врачлик пунктилари, Республика шошилинч ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ва унинг 11 та туман бўлими, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти Жиззах филиали ва 14 та Давлат санитария эпидемиология маркази алоҳида ўрин тутмоқда. Вилоятнинг чекка ҳудудларидаги қишлоқ врачлик пунктларида яратилган шарт-шароит эса марказдагиларидан асло қолишмайди. Беморларга тўғри ташхис қўйиш ва даволаш учун сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар ўрнатилган.

Шу кунларда Жиззах вилоятининг шаҳар ва туманларида янги шифоналарни барпо этиш ва реконструкция қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Жорий йилда Жиззах туманида жойлашган 50 ўринга мўлжалланган вилоят руҳий касалликлар диспансери, Пахтакор туманида жойлашган вилоят наркология диспансери реконструкция қилинди, энг замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Айни вақтда Пахтакор, Fаллаорол, Арнасой, Зарбдор, Дўстлик туманлари тиббиёт бирлашмаларини реконструкция қилиш ишлари тугалланиш арафасида.

 Таълимга эътибор —

келажакка эътибор

Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан жорий этилган  замонавий таълим тизими вилоят ёшлари баркамол авлод бўлиб етишишида муҳим ўрин тутмоқда. Бугун вилоят бўйича жами 765 та мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаси фаолият кўрсатиб, ёшлар таълим-тарбиясига хизмат қилаётир.

Узлуксиз таълим тизимида айниқса, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими катта ўрин тутмоқда. Вилоятда бугун 4 та академик лицей ва 75 та касб-ҳунар коллежи турли ихтисосликлар бўйича фаолият кўрсатмоқда. Ушбу таълим муассасаларида ёшларни замонавий касбларга ўргатиш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, банклардан имтиёзли кредит олиш ишларига кўмаклашиш, битирувчиларни иш билан таъминлашга асосий эътибор қаратилган.

«Жиззах» махсус индустриал зонаси барпо этилиши муносабати билан айрим касб-ҳунар коллежларида янги йўналишлар очилди. 2014-2015 ўқув йилида 5 та касб-ҳунар коллежи­да электрон техникаларни монтаж қилиш ва созлаш техник механиги, трикотаж ишлаб чиқариш техник технологи, биокимё ва виночилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш техник технологи, темир-бетон буюмларини ишлаб чиқариш техниги, кимёвий тозалаш технологи, дизайнер   каби  йўналишлар очилиб, ўқувчилар қабул қилинди. Махсус индустриал зонага яқин жойлаш­ган касб-ҳунар коллежлари­ ­ўқувчи­­ларининг амалиёти ҳудуддаги корхоналарда ташкил этилаётгани эса малакали кичик мутахассислар тайёрлаш сифатини оширмоқда.

Спорт —

саломатлик гарови

Ҳеч бир нарса мамлакатни спортчалик дунёга тез танита олмайди. Юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Жиззахда ҳам бу масалага жиддий эътибор қаратилган. Айни кунда вилоятдаги  2 минг 725 та спорт иншоотида жиззахлик ёшлар сузиш, баскетбол, волейбол, қўл тўпи, теннис, футбол ва бошқа йўналишларда шуғулланиб, маҳоратини ошириб бораётир. Натижалар ҳам шунга яраша. Вилоят­ спортчилари ўтган йилнинг ўзида хал­қаро мусобақаларда 17 та олтин, 14 та кумуш, 17 та бронза, Республика мусобақаларида 63 та олтин, 55 та кумуш, 66 та бронза медалини қўлга киритди. Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрида спортнинг енгил атлетика туридан (параолимпия) халқаро турнирда Ёқутхон Холбекова олтин медалга сазовор бўлиб, Осиё рекордини янгилади. Унинг меҳнатлари муносиб рағбатлантирилиб, Зулфия номидаги Давлат мукофотига лойиқ кўрилди.

Бу йил вилоят футбол ва енгил атлетика мухлислари учун унутилмас воқеа бўлди. Жиззах шаҳрида футбол ва гимнастика ўйинларига мўлжалланган 10 минг ўринли «Суғдиёна» стадиони қуриб битказилди. Замонавий талабларга жавоб берадиган ушбу муҳташам стадион ҳамда улкан гимнастика саройи вилоят ёшлари камолотига хизмат қилмоқда.

Спорт соҳасида ютуқлар жорий йилда янада хушхабарларга бой бўлди.  Яқинда Латвиянинг Рига шаҳрида эркин кураш бўйича ўтказилган халқаро мусобақада Зуҳра Мустанова кумуш, Испанияда таэквон-до бўйича ўсмирлар ўртасидаги халқаро турнирда Сухроб Бобобеков­ бронза, Хитой Тайпейида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Абдулла Шомуродов бронза медалини қўлга киритди. Яқинда пойтахтимизда АИВА турнирининг вазни 60 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги биринчи босқич учрашувларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган жиззахлик Хуршид Тожибоев дастлабки икки босқичда ирландиялик Девид Жойс ва россиялик Дмитрий Полянскийни мағлубиятга учратиб, 2016 йилда Бразилияда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиб, барчани хушнуд этди.

Бундай муваффақиятларга шунчаки, ўз-ўзидан эришиб бўлмайди, албатта. Буларнинг замирида узоқни кўзлаб, фарзандларимизни ҳар томонлама баркамол этиб вояга етказишга йўналтирилган улуғ мақсадлар мужассам эканини барчамиз англаб, ҳис қилиб турибмиз.

Бунёдкорлик ва

одамлар кайфияти

 Юртбошимиз Жиззах вилоятига ташрифи чоғида: «Пойтахтимиз Тошкент ва бошқа шаҳарларимиз тажрибасидан келиб чиқиб, Жиззах шаҳрининг маданий марказини яратишимиз лозим. Бундай марказ авваламбор, аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришига, ҳаётдан завқ олиб яшашига хизмат қилади. Шаҳарда каштан, эман, япон сафораси каби ҳудуднинг табиий-иқлим шароитига мос манзарали дарахтлар экилган хиёбонлар ва яшил ҳудудларни барпо этиш ҳам муҳим вазифалардан. Бундай кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишлари одамларимизнинг дунёқарашини ўзгартиришда, уларнинг янги-янги марралар сари интилиб яшашида муҳим аҳамият касб этади», деб таъкидлаган эди.

Шу асосда бугун вилоятнинг ҳар бир гўшасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жадал суръатларда давом эттирилаяпти. Хусусан, Жиззах шаҳрида қайта қуриш ва ободонлаштириш ишлари учун 2014-2017 йилларда 1148,5 миллиард сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиши белгиланган.

Шу йилнинг ўзида Жиззах шаҳрининг «Навоий» ва «Мустақиллик» кўчаларида 44 та кўп қаватли уй қурилди. Вилоят марказидаги «Эски шаҳар буюм бозори» ва «Кўк бозор» деҳқон бозорлари янгича қиёфада реконструкция қилинди. Аҳолининг қулай дам олишини таъминлаш мақсадида бир неча болалар хиёбонлари ташкил этилди. Шаҳардаги «Истиқлол»  болалар истироҳат боғида 2011-2014 йиллар давомида 10 та аттракцион ва кичик ўйин қурилмалари ўрнатилди. Боғ ҳудудидаги арчалар, япон сафораси, юзлаб манзарали ва мевали дарахтлар унга ўзгача кўрк бағишламоқда. Бундай истироҳат боғлари Зомин, Зарбдор, Fаллаорол, Фориш туманлари марказларида ҳам ташкил этилган. Буларнинг барчаси вилоят аҳлига, айниқса, жажжи фарзандларимизга хизмат қилмоқда.

Истиқлолнинг 24 йиллиги арафасида Жиззах шаҳрида янги истироҳат боғи барпо этилиб, рангли фаввора ўрнатилди. 10 гектар ҳудудга эга бўлган янги хиёбон, бўйи 30, эни 15 метр бўлган, 25 метр юқорига сув пуркаш қудратига эга фаввора вилоят аҳли қувончига-қувонч қўшди. Айниқса, фаввора атрофида ўйнаётган болаларнинг кулгусини, қувончини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Бундан ташқари, Зомин тумани марказида 5 минг ўринга мўлжалланган стадион, «Бахт уйи» биноси, «Хотира майдони», «Мусиқа ва санъат мактаби», сайил­гоҳ, автомобиль йўллари ва бош­қа бир қатор ижтимоий соҳа объектлари бунёд этилди. Буларнинг барчаси одамлар мириқиб ҳордиқ чиқариши, дам олиши фарзандларимиз ўзларини том маънода бахтли ҳис этиши учундир.

ФуҚаролик жамияти

институтлари ривожи

Юртимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида нодавлат нотижорат ташкилотлалари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантиришга катта аҳамият қаратилаяпти. Чунки бундай ноёб институт демократик қадриятлар, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоячиси сифатида кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамиятига ўтишни янада тезлаштиради.

Бугунги кунда Жиззах вилоятида ҳам фуқаролик жамияти институтлари ва жамоат ташкилотлари ҳисобланган учинчи сектор жадал ривожланиб бормоқда. Хусусан, Жиззах вилоятида ҳозирда 521 та нодавлат нотижорат ташкилоти фаол иш олиб бораяпти.

Парламент ҳузуридаги жамоат фонди томонидан ташкил этилган грант танловларида вилоятдаги ННТ фаол иштирок этиб келмоқда. Жумладан, 2009 йилда Жиззах вилоятидан 3 та ННТ грант олган бўлса, 2014 йилда уларнинг сони 12 тага етди. 2015 йилда ўтказилган 1-4 грант танловларида вилоятдан 15 та ННТ жамоат фонди грантларини қўлга киритди. Жиззах вилояти ННТ томонидан амалга оширилган грант лойиҳалари миқдори жами 1 миллиард 119 миллион сўмдан ошиб кетди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларида ННТ иштироки ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда. Хусусан, «2010 йил – Баркамол авлод йили» Жиззах вилоят дастурида фақатгина 3 та ННТ қатнашган бўлса, 2014 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган кўшимча чора-тадбирлар дастурида белгиланган йўналишларнинг жами 84 бандидан  79 таси  ижросида вилоят ННТ фаол иштирок этди.

Ҳа, Жиззах вилояти гуллаб-яшнаяпти, аҳолининг турмуш тарзи, маиший шароити тобора юксаляпти. Одамларнинг ҳаётга, эртанги кунга ишончи ўзгарди. Зеро, давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда, Жиззах эли ориятли, ғурури баланд халқ. Буюк ўзгаришлар ва ислоҳотларга бақамти яшаёт­ган жиззахликлар онгу тафаккурида бугун янги марраларга эришиш иштиёқи жўш урмоқда.

 

Дилшод МирзааҲмедов,

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти

Жиззах ҳудудий бўлинмаси раҳбари

3 8 7 6 5 4

Foydali havolalar