(Кириллча) Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортининг асосий улуши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

(Кириллча) Ўзбекистондан шу кунгача 778 миллион долларлик мева-сабзавот четга экспорт қилинди.

(Кириллча) Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

(Кириллча) Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди.

(Кириллча) Жорий йилнинг 24 ноябрь куни мамлакатимизда илк бор «DevFest» – Google Developers Group (GDG) дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтади.

«ЖИЗЗАХ ЭЛИ ОРИЯТЛИ, FУРУРИ БАЛАНД ХАЛҚ»

2
Jamiyat
Dekabr15/ 2015

Воҳа томонларга йўлингиз тушганми? Ундай бўлса пурвиқор тоғлар бағридаги гўзал маскан сизни ўзига ром этмасдан қолмагани аниқ. Тоғ йўли бўйлаб ҳар қадамда садафдай бир текисда терилган қирмизи олмалардан кўзингиз қамашиб, саховатли заминимизнинг гулу гиёҳларидан олинган асалдан татиб кўрмай ўтиб кетолмайсиз бу ердан. Бу асл миришкорлар, уста қурувчи ва бунёдкорлар ватани – Жиззах.

Ҳали кўп бўлгани йўқ, бундан бир неча йил аввал Жиззах деганда кўпчиликнинг кўз ўнгида пахта етиштиришга ихтисослашган аграр вилоят ва Мирзачўлнинг ҳадсиз саҳроси гавдаланарди. Истиқлол эпкини Жиззахни тамомила ўзгартирди, вилоятда  тасаввурга сиғмайдиган ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда бу ер республикамизнинг замонавий қиёфага эга бўлган, тез суръатлар билан ривожланиб бораётган саноат ҳудудларидан бирига айланди.

Foydali havolalar