O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Sirdaryo viloyati Guliston shahrida barpo etilgan beshta 5 qavatli uy foydalanishga topshirildi.

Konstitutsiyamiz qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Asakadagi «GM Uzbekistan» aksiyadorlik jamiyatida O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti, mamlakatimiz avtomobilsozlik sanoati asoschisi Islom Karimovning yodgorlik majmuasi ochildi.

2018 yil 1 yanvardan UzCard banklararo to‘lov tizimi tomonidan «DUET» kartalar orqali pul o‘tkazmalari to‘xtatiladi.

1 dekabr. Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida»gi qarori e`lon qilindi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 15 noyabr kuni mamlakatimizda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasida belgilangan vazifalar ijrosi, bu borada mavjud muammolar va ularni hal etish masalalariga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi.

Иморатларнинг энг улуғи мактаб, касбларнинг энг шарафлиси ўқитувчиликдир

Jamiyat
Iyun15/ 2015

«Ҳақ йўлинда ким сенга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила,

Айламак бўлмас адо, онинг ҳақин юз ганж ила».

Сокин мусиқа садолари остида янграётган бу ўлмас мисраларни радио орқали тингларканман, кўз олдимга бутун ҳаётини ёшларга «ҳарф ўқитиш»га бахшида этган бувим Фотима Тағиева келади. Нақ 42 йил Бухоро туманидаги 25-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси сифатида фаолият юритган бу мўътабар инсон олдида минг-минглаб шогирдлари устоз дея бош эгади, ҳурматини жойига қўйиб эъзозлайди. У эса кексалик бахтидан шукроналар қилиб, уларни дуо қилишдан, порлоқ толе тилашдан чарчамайди.

Ана шундай ўйлар билан ўтириб, эшикнинг қаттиқ тақиллашидан ўзимга келдим. Очиб қарасам, опам бир даста гул билан кулиб қараб турибди. Менинг ҳайрон қолганимни кўриб, жилмайиб сўз қотди:

— Хурсанд бўлма, бу гуллар сенга эмас. Тез тайёрлан, бувимнинг олдига борамиз, байрам билан табриклаб келамиз…

Айни пайтда 11 нафар невара, 18 нафар чеваранинг севимли бувижониси бўлган Фотима бувимни ҳар доимгидек болажонлар қуршовида кўрдик эртагу ҳикоя сўзлаб турганига гувоҳ бўлдик. Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан табрикларканмиз, миннатдорлигини билдириб, узундан-узоқ дуо қилди. Қизғин суҳбат мавзуси одатдагидек таълим жараёнларига кўчди.

– Бугунги ёшларга яратилаётган шароитларни кўриб, ўқитувчилик давримга қайтгим келади, — деди у. — Илгари бу каби замонавий жиҳозланган синф хоналари, спорт залларию лабораториялар орзу эди. 1942 йилда биринчи синфга борганим ҳали-ҳамон эсимда. Бутун ўқувчилик даврим урушнинг совуқ таъсири юрак-юракларни музлатган, қаҳатчилик, қимматчилик ҳукм сурган машъум йилларга тўғри келган.  Онам тўқиб берган халтага бир бўлак зоғора нон, кичкина тунука идишга сув солиб мактабга жўнардик. Китоб-дафтар етишмовчилиги, кийим-кечак танқислиги жон-жонимиздан ўтиб кетарди…

Яратганга шукрлар бўлсинки, мана шундай нурафшон кунларга етиб келдик. Энди у даврлар биз учун қўрқинчли тушдек туюлади. Мустақилликка эришганимиздан сўнг мен таълим олган мактаб ҳам бутунлай янги қиёфага кирди. Энг янги ўқув анжомлари билан жиҳозланди. Ўқитувчилар учун ҳам замонавий педагогик технологиялар, янгича кўргазмали қуроллар, интерактив дарсликлар кириб келди. Буларнинг бари сизларнинг келажагингиз, порлоқ истиқболингиз учун, албатта.

Бувимнинг кайфиятидаги ўзгаришни кўриб, ўқитувчиларгагина хос бўлган меҳр-муҳаббат, ўзгалар бахту иқболидан қувониш каби ҳислатларни туйгандек бўламан. Гап орасида қўғирчоғини тортишаётган чевараларига енгилгина танбеҳ бериб ўтаркан, кексаликда эришган шундай бахтидан миннатдорлигини яширмайди. Меҳнатлари самараси ўлароқ халқ таълими аълочиси деб эътироф этилганини ўзгача ғурур билан эсга олади.

— Неча кундан бери уйимиздан меҳмон аримайди, ҳамма шогирдларим табриклагани келаяпти, — дейди бувим фахр билан жавонда терилган турфа гулларга, ёнида тахланган совғаларга бир қур назар ташларкан. — Бугун шогирдларим жамиятнинг барча соҳаларида ишлашади. Улар орасида катта-катта профессорлар, фан номзодлари, спортчию санъаткорлар бор. Ҳаммаси ҳам оқибатли, меҳр-мурувватли. Бир устоз учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак, жаҳонда…

Бувимнинг уйидан бир олам таассурот билан қайтарканмиз, давлатимиз раҳбари таъкидланганидек, дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийлик эканига яна бир бор ишонч ҳосил қиламан. Бизларга нафақат билим, балки ҳаёт дарсидан сабоқ берган бу каби инсонлар олдида доимо бош эгишимиз лозимлигини ҳис этаман.

Шаҳрибону ИМОМОВА,

Журналист

Foydali havolalar