O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Sirdaryo viloyati Guliston shahrida barpo etilgan beshta 5 qavatli uy foydalanishga topshirildi.

Konstitutsiyamiz qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Asakadagi «GM Uzbekistan» aksiyadorlik jamiyatida O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti, mamlakatimiz avtomobilsozlik sanoati asoschisi Islom Karimovning yodgorlik majmuasi ochildi.

2018 yil 1 yanvardan UzCard banklararo to‘lov tizimi tomonidan «DUET» kartalar orqali pul o‘tkazmalari to‘xtatiladi.

1 dekabr. Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida»gi qarori e`lon qilindi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 15 noyabr kuni mamlakatimizda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasida belgilangan vazifalar ijrosi, bu borada mavjud muammolar va ularni hal etish masalalariga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi.

ИНСОНИЯТ КЕЛАЖАГИ хавфли қуроллардан ҳоли бўлиши зарур

9
Jamiyat
Oktabr15/ 2015

БМТ маълумотларига қараганда, бугун ер юзида 81 миллион киши гуманитар ёрдамга муҳтож, шундан 59 миллиони болалардир. Бунга айни пайтда дунёда рўй бераётган турли инқироз, иқтисодий қийинчиликлар, ҳарбий ҳаракатлар сабаб бўлмоқда.

Дунёнинг кўплаб давлатларида турмуш кечириш оғирлашаётган, бошпанасиз инсонлар кўпаётган бир пайтда қурол савдоси ўсиб, унинг географияси янада кенгайиб бормоқда.

Яқинда SIPRI ташкилоти халқаро қурол савдоси бўйича ўз ҳисоботини эълон қилди. Унда таъкидланишича, сўнгги йилларда кузатилаётган иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, охирги беш йил ичида қурол савдоси 16 фоизга ўсган. Маълумотларга кўра, аввалги йиллардагидек АҚШ биринчиликни қўлга киритган ва айни пайтда халқаро қурол-яроғ бозорининг 31 фоизига эгалик қилмоқда.

Ҳисобот муаллифларидан бири Од Флараннинг қайд этишича, АҚШ таш­қи сиёсатда ҳам қурол савдосига алоҳида эътибор қаратмоқда, мудофаа тизимига харажатларни камайтириб, чет давлатларга қурол сотишни кўпайтирмоқда. Россия ҳам савдога зўр бериб, қурол сотишни 37 фоизгача оширди. Хитой эса бу борада  Германия, Франция, Буюк Британияни ортда қолдириб, 9-ўриндан 3- ўринга чиқиб олди.

Айни пайтда Аф­ғонистон, Нигерия, Сурия, Украина ва бошқа «қайноқ» нуқталардаги турли зиддиятлар, қуролли тўқнашувлар халқаро жамоатчиликнинг диққат-марказида. Бу муаммолар хусусида дунё оммавий ахборот воситалари деярли ҳар куни ахборот тар­қатмоқда. Мутахассисларнинг қайд этишича, тарқатилаётган ахборотларда юзага келаётган қарама-қаршиликларнинг сиёсий ҳамда ижтимоий сабаблари, қурбонлар сони ҳақида сўз юритилаяпти, холос. Аммо қурбонлар кўпайишига сабаб бўлаётган қуроллар ва унинг сотувчилари, айрим террорчилик гуруҳларига қурол етказиб бераётганлар борасида деярли гапирилмаяпти. Айрим террорчи ва радикал гуруҳлар қуролни қаердан олаётгани ҳақидаги масала жавобсиз қолмоқда.

Шу нарса аёнки, қурол ишлаб чиқаришга бармоқ билан санарли давлатлар қодир. Бундан кўринадики, бугунги кунда ноқонуний қурол савдоси ҳам йилдан-йилга ривожланиб бораётир. Тўғри, кимё­вий ва ядровий қуролларни ишлаб чиқариш бўйича дунё давлатлари турли келишувлар, битимларга эришиб, оммавий қирғин қуроллари ёвуз ниятли кучлар қўлига тушиб қолмаслигини таъминламоқда. SIPRI ташкилоти ҳисоботига кўра, бугунги кунда қора бозорда қурол савдоси ҳажми аввалгиларига қараганда анча ўсган. Айрим сохта ишбилармонлар томонидан террорчилик гуруҳларини қурол билан таъминлаш ҳолатлари учрамоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, яқин йилларгача қурол савдосини жаҳон миқёсида тартибга соладиган, қонуний савдони ташкил этишга кўмаклашадиган ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинмаган эди. Фақат 2014 йилга келиб кучга кирган Қурол савдоси бўйича халқаро шартнома бу борадаги жиддий қадамлардан бўлди. Мазкур ҳужжатни БМТнинг 193 аъзосидан 130 таси имзолади, 72 таси эса ратификация қилди. Айтиш ўринлики, ҳужжатни қабул қилишдан мақсад халқаро қурол олди-соттиси шаффофлигини таъминлаш ҳамда савдо жараёнини назорат қилишдан иборат. Маълумотларга қараганда, ҳар йили қурол савдосининг умумий пул айланмаси 100 миллиард АҚШ доллари миқдорида баҳоланмоқда. Экс­пертлар бу пул айланмаси бир томонлама ҳисоб-китоб эканини билдирмоқда. Уларнинг фикрича, қора бозордаги савдо ҳам инобатга олинса, рақамлар янада йирик бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур келишувга кўра, давлатлар ҳарбий қурол-яроғни инсон ҳақ-ҳуқуқлари бузилаётган, ҳарбий жиноятлар содир этилаётган ҳудудларга етказиб бермаслиги лозим. Бундан ташқари, келишувга биноан халқаро қурол савдоси ҳисоб-китобини олиб бориш ҳам назарда тутилган. Унга асосан қурол савдосининг қонунийлиги кузатиб борилади. Маълум бўлишича, айрим ноқонуний гуруҳлар қўлига тушаётган 80 фоиз қурол-яроғ дастлаб қонуний йўллар билан­­ харид қилинган.

Умуман олганда, қурол ишлаб чиқариш ва сотишнинг ўсиши охир-оқибат унинг инсониятнинг ўзига қарши ишлатилишига олиб келади. Натижада дунёда янги беқарор минтақалар пайдо бўлаверади. Бегуноҳ қурбонлар ва қочқинлар сони ортади. Шундай экан, инсоният келажаги хавф­ли қуроллардан ҳоли бўлиши зарур.

Foydali havolalar