O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Sirdaryo viloyati Guliston shahrida barpo etilgan beshta 5 qavatli uy foydalanishga topshirildi.

Konstitutsiyamiz qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Asakadagi «GM Uzbekistan» aksiyadorlik jamiyatida O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti, mamlakatimiz avtomobilsozlik sanoati asoschisi Islom Karimovning yodgorlik majmuasi ochildi.

2018 yil 1 yanvardan UzCard banklararo to‘lov tizimi tomonidan «DUET» kartalar orqali pul o‘tkazmalari to‘xtatiladi.

1 dekabr. Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida»gi qarori e`lon qilindi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 15 noyabr kuni mamlakatimizda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasida belgilangan vazifalar ijrosi, bu borada mavjud muammolar va ularni hal etish masalalariga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi.

Ким эдигу, ким бўлдик?

13
Jamiyat
Sentabr15/ 2015

ТЎКИНЛИК ВА ФАРОВОНЛИК МАНА ШУНДАЙ БЎЛАДИ

МеҲнат таътили баҲонасида туFилиб Ўсган ҚишлоFимга боришни, ота-онам Ҳолидан хабар олишни ният Қилдим.

…Поездда менга саксонни Қаршилаган онахон ва отахон Ҳамда уларнинг 7-8 ёшлардаги невараси ҲамроҲ бЎлди. Улар билан танишиб, тезда чиҚишиб кетдик.

Поезд сезилар-сезилмас ҳаракат билан жойидан қўзғалди. Йўлимиз бехатар бўлишини тилаб юзига фотиҳа тортаркан, соғлиғини текширтириш баҳонасида пойтахтни томоша қилиб қайтаётган отахон поезд кузатувчиси келтириб берган чойдан ҳўплаб, секин гап бошлади.

— Яратганга шукр, не бир яхши кунларни кўриш насиб этди, — деди ажиб бир мамнунлик билан. — Илгари Тошкентга келиш учун поездга чиқсак, умримиз йўлда ўтиб кетарди. Қўшни давлат ҳудудини кесиб ўтувчи йўл билан айланиб келгунча минг бир азоб кўрардик. Ҳозир эса мутлақо янги ва замонавий йўлларни кўриб, ҳавасинг келади. Кеча телевизорда кўрсатди: яқинда водийга ҳам поезд қатнови   йўлга қўйиларкан. Ўшанда водийлик дўстларимизникига ҳам бемалол, бехавотир бориб келамиз. Айни пайтда денгиз сатҳидан 2 минг 200 метр баландликда Қамчиқ довони бўйлаб қурилаётган Ангрен-Поп янги электр­лаштирилган темир йўли илгари фақат эртаклардагина бўлар эди. Барака топкур қурувчилар 19 километр­лик темир йўл тоннелини жуда тез суръатда қуриб битказаётганмиш. Айтишларича, қурилиш ишларининг мураккаблиги бўйича дунёда 8, узунлиги жиҳатидан 13, МДҲ мамлакатлари орасида 1-ўринда турадиган мазкур тоннель деярли тайёр ҳолга келибди. Эшитиб, ақлинг бовар қилмайди. Мамлакатимиз ана шундай куч-қувватга тўлганидан ғурурланасан.

ТЎҚчилик нима?

Поезд елдай учиб борар экан, отахон тўлиб-тошиб гапиришда давом этади. Яқинда Самарқандга борганию, ўзгача қиёфа касб этган шаҳарлар, аслидек қилиб таъмирланган тарихий обидалар, мақбаралар, тоза ва озода, равон кўчалар, тўкин ва фаровон бозорлар — буларнинг бари Fайрат отанинг нигоҳидан четда қолмади.

— Зап фаровон замонлар бўлди-да, — дея давом этди поезд деразасидан бир-бир ўтаётган замонавий биноларга, янгидан чирой очиб бораётган қишлоқларга назар ташларкан. — Юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, тинч ва осойишта ҳаётидан мамнун кишиларнинг кенг миқёсдаги бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Шу маънода тўқчилик, тўкинлик каби тушунчаларнинг моҳияти ҳам кенгайиб, янгича маъно-мазмун касб этган. Биз илгари тўқчилик деганда қорнимиз тўқ, устимиз бут бўлса, бўлди-да, деб ўйлардик. «Тепа»дан жўнатилган озиқ-овқатни еб, ўзимиздан олиб кетилган пахтадан тайёрланган кийимларни қиммат нархда сотиб олиб, кийиб юраверардик. Мана энди ҳаётнинг гаштини, яшашнинг қадрини билаётгандекмиз. Ҳар қадамда янги корхона, янги иншоот. Миллий маҳсулотларимиз ўзимизда қайта ишланиб, турли чет давлатларга экспорт қилиняпти. Телевизор орқали юртимиздаги мана шундай ўзгаришларни кўриб, фахрланиб ўтираман.

Отанинг гапларига енгилгина бош силкиб ўтирган онахон суҳбатимизни эшитиб мамнун жилмаяди. Пахта гулли пиёлаларга чой қуйиб узатаркан, ажинлар ҳам ажиб кўрк бериб турган юзларида меҳр товланиб, ўзгача нур сочаётгандек кўринади…

«ГЎзаллик»да Ҳаёт гЎзал

Сурхондарёнинг Шўрчи туманида жойлашган мўъжазгина қишлоғимга кириб борарканман, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар, улкан ўзгаришлар чеккагина ҳудуддаги мана шу жойларда ҳам ўз аксини топаётганига гувоҳ бўламан. Янгидан қурилаётган уйлар, текис ва равон кўчалар, замонавий дам олиш ва маиший хизмат кўрсатиш масканлари ҳаёт билан бирга одамларимизнинг онгу шуури ҳам ўзгариб бораётганидан дарак беради. Маҳалламиз оқсоқол ва фаоллари ташаббуси билан бир пайтлар нима учундир «Саккизинчи март» деб аталган бу маскан «Гўзаллик» дея қайта номланди. Номига муносиб тарзда қишлоқ четидаги ташландиқ эски иншоотлар ўрнида ­Президентимиз ташаббуси билан қурилаётган намунавий уйлар қад ростлади. Икки қатор қилиб қурилган бу замонавий тураржойларни кўриб, қишлоқ дея атагинг келмайди. Ана шундай уйларнинг бирига кўчиб ўтган амаким қувончини яширмади.

— Анча йиллардан бери уй қуришни орзу қилиб юрардим, — дейди у. — Аммо ҳар куни ишда бўлганим учун уй қуришга, уни таъмирлашга ортиқча вақт ҳам, маблағ ҳам тополмасдим. Чунки бунинг ташвиши, югур-югури жуда кўп бўлади. Қишлоғимизнинг ўзидан аҳоли учун замонавий уйлар қурилаётганини эшитдиму, биринчилардан бўлиб талабгор бўлдим. Бунинг устига унинг имтиёзли кредит эвазига олингани молиявий томондан ҳам унчалик қийинчилик туғдирмади. Чунки ойлик иш ҳақимнинг маълум бир қисмини уйнинг пулини қоплаш учун ўтказаман. Натижада мазкур маблағдан даромад солиғи ушланмайди, бу эса олинган кредит фоизини бемалол қоплайди. Шу жиҳатдан ҳам бу биз учун катта имконият ҳисобланади.

Дарҳақиқат, ўн беш йиллик имтиёзли ипотека кредити асосида олинган бу уйлар нафақат аҳолини уй-жой билан таъминлаш, балки шароитларини шаҳарга яқинлаштириш, замонавийлаштириш мақсадида қурилган. Ўтган йилнинг ўзида мамлакатимиз қишлоқларида намунавий лойиҳалар асосида 11 мингдан ортиқ шундай янги тураржойлар барпо этилгани эса шунча оиланинг ҳаёти фаровонлашгани, турмуши янада обод бўлганидан дарак.

БОЗОРини КЎРИБ,

БАҲОСИНИ БЕР

Айтиш керакки, аҳолининг ҳаёт даражаси кундан-кун ижобий томонга ўзгариб бораётгани гавжум ва тўкин бозор, тўй-томошаларда янада яққол намоён бўлади. Туманимиз марказидан энг замонавий услубда қурилган янги «Чавандоз» бозорини кўриб, бунга яна бир карра амин бўлдим. Олдинги пала-партиш, бетартиб расталар ўрнини шинам ва ораста дўконлар эгаллаб, харидингизни мароқли қилишга ёрдам беради. Сотувчилар маданияти, савдо-сотиқ одоби ҳам ўзгача. Танлаш имкониятининг кенглиги эса рақобатни ошириб, янада сифатли ва арзон маҳсулотлар кўпайиши, хизмат кўрсатиш маданияти ортишига олиб келмоқда. Куз ойи эмасми, одамнинг жонидан бошқа ҳамма нарсани топасиз бу ерда. Ҳар қандай халқнинг қандайлигини, қандай яшаётганини билмоқчи бўлсанг, аввало, бозорларини кўр деган ҳикматли гапнинг моҳиятини яна бирбор теран англагандек булдим. Шу пайт ёнимда шаҳд билан каттагина пакетни кўтариб кетаётган отахонни кўриб, ёрдамга, қўлидаги юкни олишга тутинаман. Бу ишимдан мамнунлигини яширмаган нуроний ҳақимга дуо қилгач, гап бошлайди:

— Бозорни бир ўзим қилишга одатланганман. Чунки ҳақиқий ҳаёт бозорда қайнайди, халқнинг бутун қиёфаси шу ерда намоён бўлади. Бугун шунчаки бозорни айланиш баҳонасида чиққандим. Бу мева-сабзавотларни кўриб, набираларимга илиндим. Сотувчилар ҳам қўярда-қўймай пакетимни тўлдириб юборишди.

Халқимизда «Қимматчилик бўлса, бўл­син, қаҳатчилик бўл­масин», деган гап бор. Ҳақиқатдан ҳам шундай. Бир замонлар ўзимиз буғдой экиб, нонга зор ўтган кунларимиз бўлди. Қўлда талон билан бир бурда нон ёки озгина ун учун қатор-қатор навбат кутган кунларни кўрдик. Шунинг учун ҳам бундай тўкинликнинг қадрига етиш ҳаммамиз учун фарз…

Таътил ниҳоялаб, бир олам таассуротлар билан пойтахтга қайтарканман, дилимда янги орзулар барқ уради, кўпдан-кўп ғоялар туғилади. Мустақиллик тенгдоши сифатида ҳали навқирон юртимиз олдида не-не катта довонлар, фараҳбахш марралар, порлоқ истиқбол турганини ҳис этаман. Бу мени бошқа тенгдошларим қатори янада катта иштиёқ, келажакка ишонч билан ишлашга ундайверади.

Юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, тинч ва осо­йишта ҳаётидан мамнун кишиларнинг кенг миқёсдаги бун­ёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Шу маънода тўқчилик, тўкинлик каби тушунчаларнинг моҳияти ҳам кенгайиб, янгича маъно-мазмун касб этганини ҳис қиласиз.

Бекзод ИБРАГИМОВ,

«Жамият» мухбири

14

Foydali havolalar