(Кириллча) Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортининг асосий улуши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

(Кириллча) Ўзбекистондан шу кунгача 778 миллион долларлик мева-сабзавот четга экспорт қилинди.

(Кириллча) Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

(Кириллча) Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди.

(Кириллча) Жорий йилнинг 24 ноябрь куни мамлакатимизда илк бор «DevFest» – Google Developers Group (GDG) дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтади.

Таълим ҚАЛБ ҚАСРИНИНГ МЕЪМОРЛАРИ АРДОFИМИЗДА

10
Jamiyat
Yanvar15/ 2015

Бугун юртимизда дам олиш куни деб эълон Қилинганига Қарамай, эрта тонгдан Ҳамма Қаергадир шошилади. Кимнингдир ҚЎлида бир даста гул, кимдир чиройли гулҚоFозга Ўралган совFа кЎтарган, яна кимдир кичкина Қутичани ийманибгина ҚЎйнига яширган… Буларнинг бари кЎнглимизга илму зиё нурини таратган, Ҳаёт йЎлимизни нурафшон этган, Қалб Қасрининг меъморлари дея эътироф этиладиган азиз устозлар учун. Ахир, бугун ЎҚитувчи ва мураббийлар куни — умумхалҚ байрами.

Шу муносабат билан куни кеча Халқ таълими вазирлиги пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида «Таълим ва тарбия уйғунлиги – баркамол авлодни шакллантиришнинг муҳим омили» мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун матбуот анжумани ташкил этди.

Тадбирда таълим тизимида амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари, таълим сифати ва мазмунини янги босқичга кўтариш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар, устоз ва мураббийларни ҳар томонлама рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирларнинг амалий натижалари хусусида маълумотлар берилди.

Халқ таълими вазири Улуғбек Иноя­товнинг айтишича, айни пайтда халқ таълими тизимида 383  минг 625 нафар ўқитувчи фаолият юритмоқда. Мактабларга ёш кадрларни жалб этиш, ёш истеъдод соҳибларини таълим-тарбия жараёнига тортиш масаласига ҳам бирламчи эътибор қаратилаётир. Жумладан, жорий йилда олий ўқув юртларини грант асосида битирган 7 минг 81 нафар ёш мутахассисни мактабларга ишга қабул қилиш жараёни давом этаяпти.

Тадбирда қайд этилганидек, жорий йилдан бошлаб, чет тиллари ўқитувчиларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида Британия кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Йилнинг энг яхши инглиз тили ўқитувчиси» кўрик-танлови ўтказилиб, ғолиблар аниқланди. Бундан ташқари, ўтган ўқув йилида жами 47 та узоқ туман ва қишлоқ аҳоли пунктларида чет тиллар ўқитувчилари ихтисослиги бўйича етишмайдиган кадрларни тайёрлаш учун 200 нафар абитуриент олий таълим муассасаларига мақсадли қабул қилинди. Чет тили ўқитувчилари Давлат тест маркази томонидан доимий равишда синовлардан ўтказилиб, уларнинг маошига қишлоқ жойларда 30 фоиз, бош­қа таълим муассасаларида 15 фоиз миқдорида қўшимчалар бериб борилмоқда.

Бекзод ИБРАГИМОВ,

«Жамият» мухбири

Foydali havolalar