(Кириллча) Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортининг асосий улуши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

(Кириллча) Ўзбекистондан шу кунгача 778 миллион долларлик мева-сабзавот четга экспорт қилинди.

(Кириллча) Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

(Кириллча) Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди.

(Кириллча) Жорий йилнинг 24 ноябрь куни мамлакатимизда илк бор «DevFest» – Google Developers Group (GDG) дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтади.

УЛУў КАСБ ЭГАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

1
Jamiyat
Yanvar15/ 2015

«Туркистон» саройида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

маҳорати, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини маърифат йўлига бахшида этган инсонлар ҳар қанча эъзоз ва эҳтиромга муносиб.

Мамлакатимизда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашга ҳисса қўшаётган фидойи устозлар давлатимизнинг доимий эътиборида, халқимиз ардоғида. Ҳар йили 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинаётгани устоз-мураббийларга кўрсатилаётган юксак ҳурмат-эҳтиром ифодасидир.

Таълим соҳаси раҳбарлари, фаол ўқитувчи ва жонкуяр мураббийлар 30 сентябрь куни мамлакатимизнинг бош майдонида бўлиб, ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз, эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гуллар қўйди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан пойтахтимизда бунёд этилган замонавий иншоотлар, таълим, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш муассасалари фаолияти билан танишди.

«Туркистон» саройида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали тадбирда умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларининг илғор ўқитувчилари, фидойи мураббийлар, вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Foydali havolalar