Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортининг асосий улуши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистондан шу кунгача 778 миллион долларлик мева-сабзавот четга экспорт қилинди.

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни мамлакатимизда илк бор «DevFest» – Google Developers Group (GDG) дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтади.

ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА

Jamiyat
Dekabr15/ 2015

Қадрли юртдошлар!

Бугун биз бошимиздан кечираётган XXI аср, шиддат билан ўзгариб бораётган глобаллашув жараёнлари, интеллектуал салоҳият, Интернет ва ахборот-коммуникация технологиялари ҳал қилувчи аҳамият касб этаётгани, жаҳон бозоридаги рақобат кўлами ва кескинлиги тобора шафқатсиз тус олаётгани ҳар қайси давлат, ҳар қайси халқ олдига ғоят муҳим ва ўткир талабларни қўймоқда. Бугун ҳаммамизга аён, ана шундай талабларни ҳисобга олиб, улар билан ҳамоҳанг бўлиб яшамасак, бутун борлиғимизни шу йўлда сафарбар этмасак, ҳеч шубҳасиз, биз умумбашарий тараққиётдан четда қолиб кетишимиз муқаррар.

Ҳозирги кунда замоннинг ўзи биздан эришган ютуқлар билан кифояланмасдан, янада юксак марралар сари қатъият­ билан боришни, шу йўлда ўз билим ва тажрибамизни, касб малакамиз ва маҳоратимизни муттасил бойитиб, такомиллаштиришни талаб этмоқда.

Шу маънода, умумтаълим мактабларининг моддий-техник базасини мунтазам равишда замон талаблари даражасига кўтариб бориш, педагогика университети ва институтларидаги ўқув жараёнларини танқидий баҳолаб, уларни юксак мезонлар асосида ташкил этиш, соҳага илғор таълим ва ахборот-коммуникация технологияларини янада кенг жорий этиш, бир сўз билан айтганда, педагог кадрларнинг янги авлодини шакллантириш бўйича ҳали кўп иш қилишимиз лозим.

Нега деганда, ўз ишидан қониқмасдан, доимо янгиликка интилиб, билим ва малакасини ошириш устида ишлайдиган, ҳаёт билан ҳамқадам бўлиб яшайдиган ўқитувчи ва муаллимларгина ҳар томонлама етук инсонларни камол топтиришга қодир бўлади.

Шу билан бирга, биз учун янги тизим бўлган академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг фаолиятини ташкилий-амалий, ўқув-методик жиҳатдан такомиллаштириш, шу мақсадда мавжуд ихтисослик йўналишларини қайта кўриб чиқиш, айнан мана шундай коллежларда таълим олаётган болаларимиз юртимизда барпо этилаётган, юқори технологияларга асосланган замонавий корхоналарда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида самарали меҳнат қилиб, жамиятимизда ўз ўрнини топиши учун нафақат таълим соҳаси раҳбарлари, балки барчамиз масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур.

Биз ўз олдимизга ана шундай ўта муҳим ва долзарб вазифаларни қўйган эканмиз, ўз-ўзидан равшанки, уларни муваффақиятли амалга ошириш, биринчи навбатда олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилар таркибига, уларнинг илмий ва педагогик салоҳиятига боғлиқ.

Бу борада олий ўқув юртлари раҳбар ва педагог кадрларининг касбий даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талаблар асосида қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш мақсадида шу йил қабул қилинган Фармон бу ишларни янги сифат босқичига кўтаришга замин бўлади, деб ишонаман.

Айни вақтда жаҳондаги энг нуфузли олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, хорижий университетларнинг мутахассислари иштирокида турли анжуман ва конференциялар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш домлаларимизнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга, уларнинг малакасини оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Қадрли устозлар!

Барчамизга аёнки, мафкура соҳасида ҳеч қачон бўшлиқ бўлмайди. Агар озгина бўшлиққа йўл қўйсак, уни албатта бизга ёт ва бегона бўлган кучлар эгаллаб олади.

Ҳозирги кунда бутун дунёда ёш авлоднинг онги ва қалбини эгаллаш учун қандай кескин кураш бораётгани, бизнинг ҳаёт тарзимизга, маънавиятимизга, динимизга мутлақо зид бўлган зарарли фикр ва ғояларни тарқатиш орқали ҳали дунёқараши мустаҳкам шакл­ланиб улгурмаган фарзандларимизни ўзининг қабиҳ тузоғига илинтириш учун турли марказлар томонидан қанча-қанча куч ва маблағлар сарфланаётгани сизларга яхши маълум, албатта.

Халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётига, болаларимизнинг келажагига қарши қаратилган таҳдидлар — бу хал­қаро терроризм ва экстремизм бўладими, гиёҳвандлик ёки «оммавий маданият» кўринишлари бўладими — бундай бало-қазоларни остонамизга йўлатмаслик, ўғил-қизларимизни уларнинг ёвуз таъсиридан асраш, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлиб яшаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифамизга айланмоқда. Бундай ўткир зарурат таълим-тарбия муассасаларининг ота-оналар, маҳалла, ёшлар, хотин-қизлар жамоатчилиги, давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорлигини янада кучайтиришни талаб этмоқда ва бу йўлда сизлар бундан буён ҳам ўз куч-ғайратингизни аямайсиз, деб ишонаман.

Бизнинг асосий вазифамиз — ёш авлодга фақат билим беришдан иборат эмас, балки бугун дунёда юз бераётган воқеа-ҳодисалардан тўғри хулоса чиқара оладиган, «Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним — Ўзбекистоним!» деб, ўз ери, ўз юртига садоқат туйғуси билан яшайдиган, Ўзбекистон фуқароси деган шарафли номга ҳар томонлама муносиб бўлган инсонларни тарбиялашбарчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Азизларим, қадрдонларим!

Бугун мана шу ҳал қилувчи вазифаларни чуқур англаган, уларни амалга ошириш учун жонбозлик кўрсатиб меҳнат қилаётган, чинакам фидойи муаллимлар, ўқитувчи ва домлалар сафи тобора кенгайиб бораётгани эртанги кунга бўлган ишончимизни янада мустаҳкамлайди.

Шулар ҳақида гапирганда, бир фикр­ни мамнуният билан таъкидлашни истардим: мустақиллик йилларида самарали меҳнати ва ибратли фаолияти учун давлатимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган ватандошларимиз орасида ўқитувчи ва мураббийлар сони кўпчиликни ташкил этиши, ҳеч шубҳасиз, эл-юртимизнинг сиз, азизларга бўлган юксак ҳурмат ва эътиборининг амалий ифодасидир.

Сизларнинг масъулиятли хизматингизни муносиб қадрлаш, фаолиятингизни янги босқичларга кўтариш учун зарур шароитларни яратиш масаласи бундан буён ҳам давлатимиз ва жамиятимизнинг доимий эътибор марказида бўлади, деб сиз, азизларни ишонтириб айтишга бугун тўлиқ асосларимиз бор.

Барчангизни қутлуғ айём — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, сизларга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака, бахту саодат, эзгу ишларингизда янгидан-янги ютуқ ва омадлар тилайман.

Доимо соғ-омон бўлинг, умрингиздан барака топинг, меҳрибон устозлар!

Ислом КАРИМОВ,

Ўзбекистон Республикаси

Президенти

Foydali havolalar