O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Sirdaryo viloyati Guliston shahrida barpo etilgan beshta 5 qavatli uy foydalanishga topshirildi.

Konstitutsiyamiz qabul qilinganining 25 yilligi arafasida Asakadagi «GM Uzbekistan» aksiyadorlik jamiyatida O‘zbekiston Respublikasining Birinchi Prezidenti, mamlakatimiz avtomobilsozlik sanoati asoschisi Islom Karimovning yodgorlik majmuasi ochildi.

2018 yil 1 yanvardan UzCard banklararo to‘lov tizimi tomonidan «DUET» kartalar orqali pul o‘tkazmalari to‘xtatiladi.

1 dekabr. Vazirlar Mahkamasining «O‘zbekiston Badiiy akademiyasi faoliyatini takomillashtirish to‘g‘risida»gi qarori e`lon qilindi.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev raisligida 15 noyabr kuni mamlakatimizda huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish borasida belgilangan vazifalar ijrosi, bu borada mavjud muammolar va ularni hal etish masalalariga bag‘ishlangan videoselektor yig‘ilishi o‘tkazildi.

ЎЗБЕКИСТОН ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАРИГА

13
Jamiyat
Noyabr15/ 2015

Қадрли устоз ва мураббийлар!

Авваламбор, сиз, азизларни умумхалқ байрами — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва самимий тилакларимни изҳор этаман.

Бу дунёда ҳар қайси онгли инсон – қаерда ишламасин, қандай касбу кор, лавозим эгаси бўлмасин, унга билим ва тарбия бериб, ҳаётга йўллаган муҳтарам ўқитувчи ва мураббийлари олдида ҳамиша қарздорлик ҳисси билан яшайди.

Ҳақиқатан ҳам, ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бағишлаб, барчамизга эзгуликдан сабоқ берган, отадек мўътабар, онадек меҳрибон сиз, азиз устозларнинг ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайдиган машаққатли ва шарафли меҳнатингиз учун ҳар қанча таҳсин ва ташаккурлар айтсак, арзийди.

Муҳтарам ўқитувчи ва муаллимлар!

Ўзбекистонимиз ўз мустақиллигини қўлга киритиб, тарихан қисқа даврда, халқимизнинг фидокорона меҳнати ва матонати билан дунё миқёсида «ўзбек модели» деб тан олинган, ўзимизга хос, ўзимизга мос тараққиёт йўлини амалга оширганимиз ҳисобидан бугунги кунда шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун юртимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, аҳолимизнинг ҳаёт даражаси ва сифати тобора юксалиб бораётгани барчамизга мамнунлик бағишлаб, яқин ва узоқ қўшниларимизнинг ҳавасини торт­моқда, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Бундай барқарор суръатлар билан ривожланишга эришиш учун биз қандай оғир йўлни босиб, турли синов ва қийинчиликларни, ғов ва тўсиқларни енгиб ўтганимиз, бугунги юксак марраларни қўлга киритишда ҳал қилувчи роль ўйнаган омил ва мезонлар ҳақида албатта кўп гапириш мумкин.

Бу ҳақда сўз юритганда, авваламбор, амалда ўзини оқламаган эски мустабид тузумнинг қолип ва ақидаларидан бутунлай ҳоли бўлган, тез ва шиддат билан ўзгариб бораётган замон билан ҳамқадам бўлиб, янгича, мустақил фикрлайдиган, тараққий топган давлатлардаги тенгдошлари билан беллашувга тайёр, изланиш ва доимо изланиш, ғурур ва ифтихор билан яшайдиган янги авлодни тарбиялаш бўйича қандай улкан вазифаларни адо этганимизни яна бир бор эслашимиз ўринли, деб ўйлайман.

Ўз-ўзидан аёнки, биз мустақил ҳаётга қадам қўйиб, энг ривожланган мамлакатлар қаторига киришни, юртимизда демократик давлат, обод ва фаровон жамият қуришни мақсад қилиб қўйган эканмиз, бунинг учун аввало, айни шундай буюк ишга қодир бўлган янги авлодни вояга етказмасдан туриб, бу йўлдаги барча-барча ҳаракатларимиз пучга чиқиши муқаррар эди.

Бундан 18 йил олдин қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004 йилда тасдиқланган Мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий дастури, шу соҳада амалга оширган бош­қа кенг кўламли ишларимиз нафақат таълим-тарбия тизимини, балки бутун жамиятимиз ҳаётини кескин ўзгартириб юборгани, ижобий маънодаги «портлаш эффекти»ни берганига бугун яққол гувоҳ бўлмоқдамиз, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Шу борада сизларга бир фикрни ҳеч иккиланмасдан айтишни зарур деб биламан.

Тарихий аҳамиятга эга бўлган бу дастурларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этишда, уларни янада чуқурлаштиришда, ҳозирги давр талабларига жавоб берадиган янги таълим стандартлари ва дастурларини, дарслик ва методик қўлланмаларни яратишда, энг муҳими, болаларимизга замонавий таълим ва тарбия бериб, уларнинг қалбига, юрагига етиб боришда сиз, ҳурматли устоз-мураббийларнинг хизматларингиз нақадар беқиёс бўлганини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди. Келажагимизни ҳал қиладиган ана шундай оламшумул ишга қўшган буюк ҳиссангиз учун ўзимнинг энг яқин маслаҳатчиларим ва маслакдошларим бўлган сиз, азизлардан умрбод миннатдорман ва барчангизга чин қалбимдан таъзим қиламан.

Ҳурматли дўстлар!

Бугунги кунда миллионлаб болаларимиз янгитдан барпо этилган ва реконструкция қилинган 10 мингга яқин мактабларда, 1 минг 556 та лицей ва коллежда, 70 дан зиёд олий ўқув юртларида янги таълим тизими асосида билим ва тарбия олиб, замонавий касб-ҳунарларга эга бўлиб ҳаётда ўз муносиб ўрнини топмоқда, мамлакатимиз таълим моделининг самараси ва рақобатдошлигини халқаро майдонларда яққол намоён этмоқда.

Униб-ўсиб келаётган ўғил-қизларимиз юртимизда яратилган ноёб имкониятлардан баҳраманд бўлиб, илм-фан чўққиларини, хорижий тилларни, замон талаб қилаётган касб-ҳунарларни пухта эгаллаб, она Ватанимизга садоқатли, муносиб фарзандлар, унинг ишонган посбонлари, ҳимоячилари, биз бошлаган ишларимизнинг давомчиси бўлиб вояга етаётганини кўриш, уларнинг қувончига шерик бўлиш биз, ота-оналар, устозлар учун энг катта бахт эмасми?

14

Foydali havolalar