(Кириллча) Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортининг асосий улуши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

(Кириллча) Ўзбекистондан шу кунгача 778 миллион долларлик мева-сабзавот четга экспорт қилинди.

(Кириллча) Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

(Кириллча) Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди.

(Кириллча) Жорий йилнинг 24 ноябрь куни мамлакатимизда илк бор «DevFest» – Google Developers Group (GDG) дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтади.

XXI asr – intellektual avlod asri

xxi_asr_intellektual_avlod_asri_19_11_2015
Jamiyat
Dekabr20/ 2015

Мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг ўсиш суръатлари дунё ҳамжамияти томонидан юксак эътироф этилмоқда. Бу бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишнинг пухта ўйланган стратегияси, айни пайтда илм-фанни ривожлантириш, таълим соҳасини ислоҳ этиш, илмий ва инновацион фаолиятни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Ёшлар ҳафталиги доирасида ташкил этилган “XXI аср – интеллектуал авлод асри” шиори остидаги ёш олим ва талабаларнинг илмий-амалий конференциясида шулар ҳақида сўз борди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий кенгаши раиси Б.Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси директори А.Пардаев, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Б.Усмонов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида навқирон авлодни интеллектуал салоҳиятли, зукко қилиб тарбиялаш, уларга пухта билим бериш тизимини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун ёшларнинг пухта билим олиши, иқтидорини тўла намоён этиши, жамиятда ўз ўрнини топишида муҳим омил бўлмоқда. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга хизмат қилмоқда.

14 (3).JPG

Турли конференциялар, илмий-амалий анжуманлар, кўрик-танловлар, фан олимпиадалари, фестиваллар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар мамлакатимизда фан ва технологиялар модернизацияси борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, замонавий маданият, иқтисодиёт, техника ва технология ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш, ёш олимларнинг инновацион ғоя ва ишланмаларини амалиётга татбиқ қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “XXI аср – интеллектуал авлод асри” илмий-амалий конференцияси ана шундай лойиҳалардан биридир.

Конференциянинг ҳудудий босқичлари шу йилнинг май-июнь ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларида ўтказилди. Ҳудудий босқичларда ғолиб бўлган уч юзга яқин ёшлар конференциянинг якуний босқичида қатнашди.

Конференция давомида “Ижтимоий-гуманитар фанлар”, “Табиий фанлар”, “Аниқ фанлар”, “Техника фанлари” шўъбаларида 60 тадқиқотчининг илмий изланишлари соҳа мутахассислари иштирокида муҳокама этилди.

– Анжуманда паст кучланишли электр тармоқларидаги юкламалар носимметриялигида қўшимча исрофлар ва электр энергиясининг сифат кўрсаткичларини қайд қилувчи «Малика» қурилмаси ҳақидаги маърузам билан иштирок этдим, – дейди Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети катта илмий ходим-изланувчиси Илҳом Холиддинов. – Бу борадаги изланишларим энергия тежаш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришда қўл келади.

– «XX асрнинг 80-90-йилларидаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар» мавзусида тадқиқот олиб бормоқдаман, – дейди Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети магистранти Исломбек Бобожонов. – Давлатимиз раҳбарининг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» асари илмий ишимнинг методологик асосидир.

Конференция якунида энг яхши илмий мақолалар муаллифлари ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Конференция иши Ёшлар ҳафталигининг интернетдаги расмий саҳифаси – www.youthweek.uz сайти орқали онлайн тарзда ёритиб борилмоқда.

Teglar:

Foydali havolalar