Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида барпо этилган бешта 5 қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Асакадаги «GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мамлакатимиз автомобилсозлик саноати асосчиси Ислом Каримовнинг ёдгорлик мажмуаси очилди.

2018 йил 1 январдан UzCard банклараро тўлов тизими томонидан «DUET» карталар орқали пул ўтказмалари тўхтатилади.

1 декабрь. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

«САБР» БИЛАН МАҚСАДИМИЗГА ЭРИШАМИЗ

12
Jamiyat
Июл15/ 2015

Яқинда узоқ йиллик қадрдон дўстимни учратиб қолдим. Ўзаро  ҳол-аҳвол сўрашгач, гап оила, фарзандлар соғлиги, ўқиши масаласига уланди. Шунда дўстим қизи Шоҳида «Сабр» нодавлат нотижорат ташкилоти кўмаги билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, тенгдошларини иш билан таъминлаётгани ҳақида тўлқинланиб гапирди.

Шу воқеадан сўнг мазкур марказ фаолияти билан яқиндан танишиш истагида ННТ раҳбарининг ўринбосари Саодат Аҳмедова билан учрашиб, суҳбатлашдим.

С.Аҳмедованинг айтишича, «Сабр» ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази 19 йилдан буён  аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, жамиятнинг кам таъминланган қатламлари, аёллар ва болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиб келмоқда. Бу борада турли сабаблар билан руҳий тушкунликка тушиб қолган аёллар ва болаларга психологик, ҳуқуқий, тиббий ёрдам кўрсатиб, қатор ижтимоий ҳамда ижтимоий-психологик тадқиқотлар, акциялар, конференциялар, концертлар, танловлар ташкил этаяпти.

— Вилоятимиз аҳолисининг аксарияти  қишлоқ жойларида яшайди, — дейди у. — Уларнинг ижтимоий аҳволи, ўй-ташвишлари билан ўртоқлашиш, зарур ҳолларда маънавий қўллаб-қувватлаш муҳим. Ана шундай жиҳатлар ҳам эътиборимиздан четда қолаётгани йўқ. Шу мақсадда Оқдарё, Тайлоқ, Ургут туманларининг чекка ҳудудларида ижтимоий кўникма марказларини очдик. Мазкур марказлар айни пайтда кам таъминланган оилалардаги аёллар ва қизларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилиш, бандлигини таъминлаш масалалари билан шуғулланмоқда.

Яқинда марказ ходимлари томонидан ишлаб чиқилган «Маҳаллий ривожланиш марказлари — ижтимоий шерикликка инновацион ёндашув» номли лойиҳа Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 25 миллион сўм миқдоридаги грант маблағи билан молиялаштирилиб, ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилмоқда. Лойиҳада вилоятнинг чекка ҳудудларидаги кам таъминланган оилалардаги аёллар, ёшлар ва имконияти чекланганларни касб-ҳунарга йўналтириш, хусусан, тикиш-бичиш, миллий ҳунармандчилик кўникмаларига жалб қилиш кўзда тутилган.

Марказнинг халқаро ташкилотлар билан олиб бораётган ҳамкорлиги муҳим мақсадларга йўналтирилгани билан аҳамиятли. Масалан, Нидерландиянинг халқаро ривожланиш (NOVIB) фонди марказнинг ташкилий ва институционал ривожланиши учун яқиндан ёрдам берди. Айтиш жоиз, марказ томонидан амалга оширилаётган микромолиялаштириш дастури мазкур фонд кўмаги билан иш бошлаган. 2006 йилда фаолияти йўлга қўйилган ушбу микромолиялаштириш дастури «Сабр Микрокредит ташкилоти» шўъба корхонаси сифатида рўйхатга олинган. Ушбу шўъба корхона томонидан Ургут, Иштихон, Пайариқ, Тайлоқ, Оқдарё туманларидаги кам таъминланган аҳоли қатламлари кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка ўқитилиб, уларга микроқарзлар бериш ҳам йўлга қўйилган.

Яқинда ташкилот Европа Иттифоқининг Институционал ривожланиш ва шериклик Дастури кўмагида Самарқанд шаҳри, Ургут ва Оқдарё туманларида Маҳаллий ривожланиш марказларини ташкил этди. Ушбу марказларда хотин-қизлар ва ёшлар турли касб-ҳунарларга йўналтирилмоқда.  Жумладан, айни пайтда тикувчилик ва дизайн, пишириқлар тайёрлаш, гилам тўқиш, миллий ҳунармадчилик йўналишлари бўйича маҳорат дарслари олиб борилмоқда. Биргина Оқдарё туманидаги Политехника касб-ҳунар коллежи қошида ташкил этилган ўқув марказида хотин-қизлар ва ёшлар компьютер саводхонлиги, тикувчилик, қандолатчилик ва сартарошлик сирларини ўрганмоқда.

— Яқинда бир корхонада иш фаолиятимни бошладим, — дейди компьютер саводхонлиги ўқув курси тингловчиси Жасур Холиқов. — Компьютерни яхши билмаслигим боис иш жараёнида қийналдим. Қишлоғимиздаги коллежда компьютер саводхонлиги бўйича ўқув курси очилганини эшитиб, мазкур курсга аъзо бўлдим. Мутахассислар ёрдамида маҳоратим ошди. У ерда олган билимим фаолиятимда ас қотмоқда.

Марказ фаолияти билан яқиндан танишиб, дўстимнинг илиқ фикрлари бежиз эмаслигига яна бир бор амин бўлдим. Бугун ана шундай мақсадли саъй-ҳаракатларни ҳа±тга кенг татбиқ эта±тган «учинчи сектор» вакиллари фаолияти чиндан ҳам эътирофга лойиқ.

Шуҳрат ҚАРШИЕВ,

«Жамият» мухбири

11

Теглар:

Фойдали ҳаволалар