Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида барпо этилган бешта 5 қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Асакадаги «GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мамлакатимиз автомобилсозлик саноати асосчиси Ислом Каримовнинг ёдгорлик мажмуаси очилди.

2018 йил 1 январдан UzCard банклараро тўлов тизими томонидан «DUET» карталар орқали пул ўтказмалари тўхтатилади.

1 декабрь. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Чемпион энди подполковник Қурбонов

  • 2589
  • 2589
Jamiyat
Октябр10/ 2017

1999 йил кураш бўйича Тошкентда ўтказилган биринчи жаҳон чемпионатида Ўзбекистон номидан гиламга чиққан бухоролик полвоннинг бир-биридан чиройли усуллар қўллаб, рақибларини мағлуб этиши хорижлик мутахассисларда миллий курашимизга катта қизиқиш уйғотди. Ватан шаъни, полвонлик ори учун курашган бу йигит Акобир Қурбонов эди. Унинг ушбу жаҳон чемпионатида ғалаба қозониши мамлакатимиз спорт тарихига зарҳал ҳарфлар билан ёзилди. Акобир Қурбонов ўзбек кураши бўйича биринчи жаҳон чемпиони деган номга сазовор бўлди.

 

Самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони Собир Қурбонов ўғли Акобирда ёшлигидан кураш ва самбога қизиқиш уйғотди. 1997 йили А.Қурбонов Мўғилистон пойтахти Улан-Баторда катталар ўртасида Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади. Россиянинг Кстова шаҳрида эса жаҳон кубогини қўлга киритди. 1998 йили Тошкентда, 1999 йили Сингапурда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида барча рақибларидан устун эканини амалда исботлади.

Айни пайтда Ички ишлар вазирлиги академиясининг Жанговар ва жисмоний тайёргарлик кафедраси бошлиғи сифатида фаолият юритаётган подполковник Акобир Қурбонов бўлғуси жаҳон ва Олимпиада чемпионларига миллий кураш ва самбо сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

  • — Академияда самбо, жанговар самбо, дзюдо, қўл жанги ва эркин кураш, хизмат кўпкураши ва енгил атлетика, футбол, волейбол каби турларнинг спорт секциялари мунтазам ишлаб келмоқда, — дейди Акобир Қурбонов. — Машғулотлар спорт усталари, халқаро тоифадаги спорт усталари, халқаро тоифадаги ҳакамлар томонидан олиб борилади. Академиянинг ўқитувчи ва тингловчилари Ўзбекистон миллий терма жамоалари сафида спортнинг самбо, дзю-до, каратэ, таэквондо, бокс, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши бўйича Осиё ва жаҳон чемпионатларида 400 дан ортиқ медаль соҳиби бўлган. Уларнинг 100 дан ортиғи олтиндир.

Маълумот учун:

Акобир Қурбонов 1975 йилнинг 29 июлида Бухорода туғилган. Бир неча бор самбо ва миллий кураш бўйича Осиё ва жаҳон чемпиони, икки карра жаҳон кубоги ғолиби. Икки марта полиция ва милиция ходимлари ўртасида жаҳон чемпиони, бутунжаҳон спорт акорт ўйинлари ғолиби. «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони (1997), «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони (1999) ва «Меҳнат шуҳрати» ордени билан (2011) мукофотланган. ИИВ Академиясининг 15 йиллиги муносабати билан «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан тақдирланган (2011).

Хайрулло ХАЙИТҚУЛОВ

Фойдали ҳаволалар