Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида барпо этилган бешта 5 қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги арафасида Асакадаги «GM Uzbekistan» акциядорлик жамиятида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мамлакатимиз автомобилсозлик саноати асосчиси Ислом Каримовнинг ёдгорлик мажмуаси очилди.

2018 йил 1 январдан UzCard банклараро тўлов тизими томонидан «DUET» карталар орқали пул ўтказмалари тўхтатилади.

1 декабрь. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Обуна «ўйини»: таҳлил ва тахмин

  • 2740
  • 2740
Jamiyat
Июл19/ 2017

Ўтган йили газетамизнинг 10 июнь сонида «Дарсдан ташқари ҳолат» сарлавҳали мақола чоп этилган ва унда Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабида меҳнат муносабатлари бузилгани, оқибатда жамоада турли низолар, ноўрин баҳслар ва тортишувлар келиб чиққани, буларнинг бари, пировардида таълим-тарбия савиясига путур етказаётгани баён этилган эди. Бузилган меҳнат муносабатлари суд тартибида тикланган, етказилган маънавий зарарлар қопланган бўлса-да, у вужудга келтирган носоғлом муҳит асоратлари ҳали-бери барҳам топмаслиги хусусида ташвиш билдирилганди.

Мақола юзасидан кенг жамоатчилик ўз фикрини билдирди. Бироқ Жиззах вилояти хокимлиги, вилоят халқ таълими бошқармаси ва туман халқ таълими мутасаддилари мақолага, унда кўтарилган масалага муносабат билдиришни ўзларига эп кўрмади.

Бунинг сабабларини яқинда Жиззах вилоятига хизмат сафари чоғида англагандек бўлдик.

Кундалик матбуот нашрлари – ҳаётимизнинг кўзгуси. У орқали мамлакатимизнинг, қолаверса, бутун дунёнинг юрак уришини сезиб турамиз. Энг сўнгги ахборотлар ва янгиликлардан воқиф бўламиз. Қисқаси, ахборот асрида матбуотнинг ўрни ва роли беқиёс ошмоқда. Бу ҳақда обуна мавсумида айниқса, кўп ва хўп гапирилади.   Бироқ натижасидан доимо кўнгил тўлмай қолаётир.

Масалан, вилоятнинг Зафаробод туманини олайлик. Туман ҳокимлигининг матбуот нашрлари обунасига масъул этиб тайинланган ходими Худойшукур Исмоилов   тақдим этган маълумотга кўра, 2017 йил учун марказий нашрларга обуна режаси туманда атиги 33,3 фоиз бажарилган. Ваҳоланки, обунани юқори савияда ўтказиш юзасидан вилоят ва туман ҳокимларининг махсус фармойишлари бор. Бу ҳужжатларда қайси нашрга қанча нусхада обуна бўлиш зарурлиги аниқ-тиниқ белгилаб берилган. Шундай экан, унинг бажарилмай қолгани нега ҳеч кимни ташвишга солмаяпти? Қарорлар, фармойишлар, режалар бажарилмаса, қоғозларда қолиб кетаверса, ҳаётимизда ўзгариш бўлиши маҳол. Эҳтимол шунинг учундир, мазкур туман иқтисодий-ижтимоий ривожланишда энг охирги ўринларда боряпти.

Тўғри, матбуот нашрларига обуна бўлиш ихтиёрий, фуқароларнинг маънавий эҳтиёжига асосланган тадбирлардан бири. Ҳеч ким фуқарони у ёки бу нашрга обуна бўл, деб мажбурлай олмайди. Лекин обунани ташкил этиш, жамоатчиликни йўналтириш, мавжуд имкониятларни мақсадли сафарбар қилиш давлат аҳамиятига молик иш, десак, хато эмас. Чунки матбуот ва ОАВ давлатнинг бошқа ҳеч бир тузилма қила олмайдиган ижтимоий буюртмасини бажаради. Ислоҳотлар кўлами ва қабул қилинаётган қонун-қоидаларнинг ҳаётимизда қандай акс этишини аҳолига етказади. Бу эса давлат ва жамият ўртасида ўзига хос кўприк бўлиб, мамлакатнинг тараққиёти, тинчлиги ҳамда фаровонлигига ҳизмат қилади.

– Туманимиз мактаблари ўқитувчиларининг ҳар бири жорий обуна мавсумида ўртача 450-500 минг сўмлик газета-журналларга обуна бўлди, – дейди Дўстлик туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таьминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Мавлон Камолов. – Бундан ортиғига ходимларнинг имконияти етмайди.

Тўғриси, мутасадди раҳбарнинг гапига унчалик ишонмадик. Чунки, 19 та мактаб, 16 та боғча ва бошқа таълим муассасаларида 730 нафар педагог ва тарбиячи ишлашини, боз устига обуна учун ўқувчилардан ҳам 6-7 минг сўмдан пул йиғилганини инобатга олсак, ҳаддан зиёд катта маблағ вужудга келади. Бинобарин, 450-500 минг сўмга бир неча нашрга обуна бўлиш мумкин. Ҳолбуки, бизга тақдим этилган маълумотга кўра, ижтимоий-сиёсий газеталарга обуна режаси 45 фоиз бажарилган. Жумладан, «Жамият» газетасига режадаги 21 нусха ўрнига 6 нусха расмийлаштирилган, холос. Бошқа нашрларнинг ҳам аҳволи бундан яхши эмас. Беихтиёр, шунча маблағ қаёққа ғойиб бўлаяпти, деган савол туғилади.

Мирзачўл туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабида ҳам шунга ўхшаш вазиятга дуч келдик. Бу ерда ҳам обуна учун ўқувчи ва ўқитувчилардан кўп миқдорда пул йиғиб олинган, лекин келаётган нашрларнинг тайини йўқ. Ўқувчилар ҳам ўқитувчилар ҳам охирги марта қачон газета олганини эслай олмади. Нодира Жониқулова мудирлик қилаётган кутубхона эшигига ҳамиша қулф осилган. Уни қаердандир чақириб келишганда, хонада 2-3 номдаги газетанинг икки ҳафта илгари тикилган йиғма жилдидан бошқа нарса кўрмадик. Демак, хонага шунча вақтдан буён ҳеч ким қадам босмаган.

Хуллас, матбуот нашрларига обунани ташкил этиш ва нашрларни обуначиларга етказиб бериш юзасидан уч туманда ўтказган кузатувларимиз жараёнида бу борада жиддий камчиликлар бор эканига гувоҳ бўлдик. Мақолага шу жойда нуқта қўймоқчи бўлгандик, аммо таҳририятга Самарқанд вилояти, Самарқанд туманидаги 49-умумий ўрта таълим мактаби жамоасидан мавзуга оид хат келди. Унинг мазмуни билан танишгач, ҳудудларда ижтимоий-сиёсий газеталарнинг обунаси нега пастлиги, даврий нашрларнинг ўқувчиларга ўз вақтида етиб бормаётгани билан боғлиқ таҳририятларга нима учун кўплаб шикоятлар келиб тушаётганини янада чуқурроқ англагандек бўлдик.

Мана ўша мактуб:

«Мактабимизда ҳар йили обуна мавсумида ўқитувчи ва ишчи ходимлар ойлик маошидан 21 фоиз миқдорда ушлаб қолинади. Лекин йил давомида на бирорта газета, на бирорта журнал оламиз. 4-5 нусха етиб келганини ҳам мактаб кутубхонасига йиғма жилд қилиб қўйишади. Аслида эса ўқитувчиларнинг ойлик маошидан ушлаб қолинган пулларга кўплаб газеталарга обуна бўлиш мумкин. Мактаб маъмурияти ушлаб қолинган пуллар ҳисобидан қайси газетага обуна бўлганлигимиз тўғрисида квитанцияларни бермайди. Сўраганимизда раҳбарият «квитанциялар бизда туради, сизларга унинг нима кераги бор» дейди. Бу борада мактаб касаба уюшмаси раиси Саодат Ҳайитовага бир неча бор айтсак-да, у «мактаб директори менинг гапимни инобатга олмайди, нима қилай» деган жавобни беради. Мактаб директори Тўхтамурод Абдурашидов эса «сизларга квитанция нима керак, газета керак бўлса, ана кутубхонага қўйилган газеталарни ўқийверинглар» дейди. Хуллас, обуна баҳонасида ўқитувчилар маошидан ушлаб қолинган миллионлаб пуллар қаерга ва қайси мақсадда ишлатилаётганини текшириб, аниқлик киритилишида амалий ёрдам беришларингизни сўраймиз. Бундан ташқари, мактабда таълим олаётган 700 га яқин ўқувчидан йиғиб олинган пуллар ҳам қаерга ишлатилаётганини билмаймиз. Ўқувчилар ҳам жуда кам нусхада газета олади. Бундай номақбул ҳолатларнинг олдини олишда оммавий ахборот воситалари кўмагидан умидвормиз.

Мактаб педагогик жамоаси номидан Қурбонбиби Содиқова.»

Бунга қўшимча ёки изоҳ бериш ортиқча, назаримизда.

 

Норбобо ШАКАРОВ,

«Жамият» мухбири

 

Теглар:

Фойдали ҳаволалар