Ўзбекистон мева ва сабзавот экспортининг асосий улуши Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистондан шу кунгача 778 миллион долларлик мева-сабзавот четга экспорт қилинди.

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган пахта ёғи учун акциз солиғи ундирилмайди.

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни мамлакатимизда илк бор «DevFest» – Google Developers Group (GDG) дастурчилар халқаро фестивали бўлиб ўтади.

«Ташаббус — 2017» кўрик-танлови бошланди

Jamiyat
Январ24/ 2017

 

 

мамлакатимизда кичик бизнeс ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган изчил чора-тадбирлар миллий иқтисодиётимиз ривожида муҳим омил бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказиб келинаётган «Ташаббус» кўрик-танлови соҳа вакиллари янги-янги ғоялар, инновацион ишланмаларни ҳаётга жорий этишини рағбатлантирмоқда.

21 йилдан буён ташкил этилаётган танловнинг кўлами йил сайин кенгайиб бормоқда. Унда 2016 йилда 8 мингга яқин, ўтган давр мобайнида эса 200 мингга яқин фермер, ҳунарманд ва тадбиркор қатнашгани фикримиз тасдиғидир.

— Кўрик-танлов иштирокчилари 3 та асосий, ҳамда 9 та қўшимча номинациялар бўйича беллашади, — дейди Ўзбекис­тон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Анвар Икромов. —   Бундан ташқари, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирларга мувофиқ «Ташаббус – 2017» кўрик-танловида иккита қўшимча номинация жорий қилинди. Бу номинацияларда ўз савдо белгисини ички ва ташқи бозорларга муваффақиятли татбиқ этган ҳамда янги бозорларни эгаллаган, шунингдек, импорт ўрнини босадиган, экспортбоп янги маҳсулотлар ишлаб чиқарган тадбиркорлик субъектлари ғолиблик учун курашади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги тегишли фармойишига мувофиқ, танловнинг туман (шаҳар) босқичлари шу йилнинг 20-25 апрель кунлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичлари 25 апрель-3 май кунлари, Республика босқичи эса 16-17 май кунлари ўтказилади. Шунингдек, кўрик-танлов доирасида тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар пойтахтимиздаги касб-ҳунар коллежлари ва лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари учун маҳорат сабоқлари ўтказади.

«Ташаббус — 2017» кўрик-танлови ғолиб ва совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш маросими 2017 йил 22 май куни пойтахтимиздаги «Туркис­тон» саройида бўлиб ўтади.

 

Зилола НАВРЎЗОВА,

ЎзМУ журналистика факультети талабаси,

«Жамият» маҳорат мактаби тингловчиси

Фойдали ҳаволалар